Тўйга тўёна

Мустақиллигимизнинг шонли 25 йиллик байрами арафасида Республикамиз бўйлаб янги объеклар қурилиб, тўйга тўйона сифатида фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, 9 август куни туман жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Очилиш маросимида туман ҳокими сўзга чиқиб, йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами билан қутлади ва ушбу бинони қуришда ўз жонбозликларини кўрсатган қурувчиларга миннатдорчилик билдирди. 1 млр.142 млн. сўм маблағ эвазига SMP 151 қурувчилари томонидан ушбу муҳташам бино тез ва сифатли, замон талаблари даражасида қад ростлади. Маросимда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Рўзиев, жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судьяси Н.Қурбоновлар иштирок этиб, янги бинода иш бошлаётган жиноят ишлари бўйича туман суди маъмуриятига омадлар тилашди.

Тўйга тўёна


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.