Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси
Нурота туман Кенгашининг VII Конференцияси туман марказида жойлашган 5-сон Болалар мусиқаси ва санъати мактабининг фаоллар залида бўлиб ўтди. Конференция ишида Нурота туман ҳокими Турсунов Кобул Бекназарович, вилоят Кенгаши бўлим мудири Ҳамраев Шербек Эшмаматович, ҳамкор ташкилотлар ҳамда 120 нафар делегатларнинг барчаси иштирок этди.
Делегатлар таклифига кўра Конференция ҳайъати, котибият, саноқ комиссияси аъзолари сайлаб олинди.
Конференция кун тартибидаги масалалар юзасидан музокараларга ўтилди. Делегатлар томонидан Ўзбекистон «Камолот» ЁИҲ Устав ва дастурига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар билдирилди.
Шундан сўнг Кенгаш таркиби бўйича таклифлар эшитилди.
Вилоят Кенгаши бўлим мудири Ш.Хамраев Нурота туман Кенгаши раислигига номзод бўйича таклиф киритди. Унинг қисқача таржимаи ҳоли билан таништирди ва овозга қўйилди.
Ҳаракатнинг туман Кенгаши раиси этиб Каримов Ўктам Акмалович сайланди.
Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси

Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси

Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси

Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси

Нурота туман Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР