Тўйга тўёна билан

Ўзбекистон Бадиий Академияси Навоий вилоят ҳамда Нурота туман ҳокимлиги иштирокида 2016 йил 16 май куни Нурота туманидаги Навоий ихтисослашган санъат мактаб-интернатида янги ўқув биносининг расмий очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси билан бошланди. Тадбирни Нурота туман ҳокими Қ.Б.Турсунов кириш сўзи билан очиб, меҳмонларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами билан қизғин муборакбод этди.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси, халқ рассоми академик А.В.Нуридинов сўзга чиқиб муҳтарам Юртбошимиз томонидан санъат аҳлига, айниқса, ёш ижодкор ўқувчиларга берилаётган эътибор, ҳар бир вилоятда ёшлар учун санъат мактаб интернатларининг қурилиб фойдаланиш учун топширилаётганлиги, ёшларимизнинг нафақат республика, балки халқаро кўрик танловлардаги ютуқлари ва эришилаётган муваффаққиятлари тўғрисида батафсил гапириб, янги ўқув биносини қуришда меҳнати сингган, бош-қош бўлган қўли гул қурувчиларга, ташкилот раҳбарлари, айниқса, вилоят ва туман ҳокимлигига Ўзбекистон Бадиий Академияси номидан ўз миннатдорчилигини ва ташаккурини билдирди. Шунингдек ўз сўзида шу мактаб устоз ўқитувчиларига ҳамда ижодкорларга таълим-тарбия ишидаги шарафли ишларига омадлар тилади. Тошкент шаҳрида ўтказилган "Тасвирий санъат 2016” фестивалида Олтин медал соҳиби бўлган 8-синф ўқувчиси Ўралов Жасурбекка олтин медални ҳамда фестивал иштирокчиларига диплом ва сертификатларини тантанали равишда топширди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ рассоми Р.Худойберганов, рассомлар В.Енин, Н.Калонов ва бошқа меҳмонлар ҳам иштирок этишди. Бинонинг тантанали очилиши карнай-сурнай садолари остида тантанали равишда бўлиб ўтди. Расмий ленталар қирқилиб, меҳмонлар ичкарига таклиф қилинди. Меҳмонлар бинода яратилган қулайликлар, синф хоналари, ошхона ва ётоқхонадаги яратилган шароитлар билан тинишиб чиқишди. Санъат мактаби Кўргазма залида ижодкор ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижодий ишлиридан иборат "Баркамол авлод-келажак пойдевори” мавзусидаги кўргазма ташкил этилди.

Кўргазма ва янги мактаб ўқув биносининг очилиш маросими, рассомлар билан очиқ мулоқот ва учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. 

Тўйга тўёна билан

 

Тўйга тўёна билан


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.