Навоий вилояти Нурота тумани ўзининг қадим тарихи, ўтмиши, бой маданий мероси, ҳунармандчилик маҳсулотлари билан бугунги кунда маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Нурота туманига сўнги икки йил ичида қўшни республикалардан яъни Қозоқистон, Қирғизистон Республикаларидан хам ташриф буюраётган сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошди.

Нурота туманида дафн этилган-Қозоқ ҳалқи қаҳрамони Айтеке бий.

1644 йил Навоий вилояти Нурота туманида туғилган Айтеке би маданий мерос объекти сайёҳлик йўналишларидан бирига айланди. 

Ўз бағрида 130 дан ошиқ миллат ва элатларни бирлаштирган Ўзбекистон деб аталмиш ушбу тарихий маконда шу қутлуғ замин фарзандларининг бири сифатида азалдан қозоқ миллатининг вакиллари ҳам бошқа халқлар қатори, қардош ўзбек халқи билан бир жону бир тан бўлиб, дўстлик ва ишонч ришталарини бузмай яшаб келмоқда. Улар кўп миллатли республикамизнинг сиёсий барқарорлиги, иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий тараққиёти йўлида фаол иштирок этиб, жонажон Ватанимизнинг ҳар томонлама юксалишига баҳоли қудрат ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Нурота туманида дафн этилган-Қозоқ ҳалқи қаҳрамони Айтеке бий.

Аслида ўзбек ва қозоқ халқларининг дўстлиги кўп асрлик тарихга эга. Азал-азалдан бу икки халқнинг яқин қўшни бўлиб тинч ва тотув яшаб келаётгани ҳаммамизга маълум. Уларнинг ери ҳам, суви ҳам туташ, улар доимо бир-бирларига ҳамкор, ҳатто урф-одатлари хам жуда яқин.

Айтеке би - қозоқ халқининг бирлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган давлат арбоби бўлган. У нафақат доно ҳакам, балки таниқли маърузачи, нозик психолог ва файласуф сифатида ҳам тарихда қолди.

Нурота туманида дафн этилган-Қозоқ ҳалқи қаҳрамони Айтеке бий.
Айтеке бийи номи машҳур Сегиз Сери «Тобықты Әнет бидей баталы бол, Кіші жүз Әйтекедей аталы бол» нинг баёнотида баён этилишича олижаноб оилага тегишли бўлиб, унда у Алим қабиласининг торткара қабиласидан келиб чиққанлигини билдиради. Айтеке бешинчи тиззасида Ораз Казҳа авлоди бўлган, учинчи авлодда форс, ўзбек, қирғиз, қозоқ халқлари "Синесоф буа" (кристалли соф руҳга эга бўлган шахс) деб аталган Сейткулнинг авлоди. Бу-кичик жузни Абилхаир хонга, Эсим хон даврида Самарқандни бошқарган Ботир Жалантоснинг яқин қариндоши вакили бўлган қозоқ бийиси.
Нурота туманида дафн этилган-Қозоқ ҳалқи қаҳрамони Айтеке бий.
Нурота туманида дафн этилган-Қозоқ ҳалқи қаҳрамони Айтеке бий.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.