Навбатдаги йўлланма Жаҳон чемпионати

2020 йилнинг 30 октябрдан 1 ноябр кунлари Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бЎйича 2003-2004-йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида миллий белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этган мазкур чемпионатда Нурота туман болалар - ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам иштирок этишиб вилоятимиз шанини муносиб ҳимоя қилишди.

Навбатдаги йўлланма Жаҳон чемпионати

Нурота туман болалар - ўсмирлар спорт мактаби тренери А.Қаҳҳоровнинг шогирди Муҳаммедов Умид 1-ўринни қўлга киритиш билаа бирга Белбоғли кураш бўйича ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.