Бўрон Бек Аслон
(Аслонов Бўрон Бекмуродович) 1964 йилнинг 25 январида Нурота тумани, Шомурод Чорбоғ қишлоғида туғилган. 1995 йили Навоий Давлат педагогика институтининг
Филология факультети, Ўзбек тили ва адабиёти бўлимини тамомлаган. Ҳозирда тумандаги 17- умумтаълим мактабида ёшларга "Она тили ва адабиёт " фанидан сабоқ бериб келмоқда. 
"ЧОРБОҒ ГУЛДАСТАСИ" номли китобидан мазкур шеърлар келтирилган.
 

 

 

Нуротам

Чорвадорлар сўлим юрти,

Чорвага макон Нуротам.

Бахши бобом шоир Эргаш,

Куйлаган достон Нуротам.

Номи жарангдор тилда,

ҳам мухрланган дила.

Сен билан бахтлиман элда,

Оламжахон Нуротам.

Камалакранг мармаринг,

Ҳам пилла отлиқ заринг.

Беҳисоб кучган зафаринг,

Зафари шон Нуротам.

Кўзни олар қоракўлинг,

Аниқ равшан мақсад йулинг.

Доим баланд бўлсин қўлинг,

Бағри бўстон Нуротам.

Ранг-баранг тус боғларинг,

Туяўркач тоғларинг.

Ўзинг гуё бир жаннат,

 

Жаннатмакон Нуротам.

Фарзандингман онамсан деб,

Сенга талпинган ҳар дам.

Бағрингда топгандир камол,

Ўғлинг Бўрон Нуротам.

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.