Нурота туманидаги 18- умумий ўрта таълим мактабида "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги тўғрисида"ги Қонун қабул килинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан  мактабнинг 9-11 синф ўқувчилари иштирокида "Она тилим -буюкликда энг баланд тоғсан!" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Давра суҳбатида маърузачилар ёшларимизга қарата она тилимизни севиш, ардоқлаш, аждодларимизга муносиб авлод бўлиб вояга етишларини тилашди.  

Бадиий кечага бағишлаб тайёрланган маънавий-маърифий тадбирда фаол  иштирок этган ўқувчилар  Фахрий Ёрлиқлар билан такдирланди.Она тилим -буюкликда энг баланд тоғсан!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.