Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-октябрдаги Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллигини кенг нишонлаш муносабати билан Нурота туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган манзилли чора-тадбир  ишросини таъминлаш мақсадида тумандаги 58-умумтаълим мактабида "ФАХР ВА ИФТИХОРИМСАН - ОНА ТИЛИМ"  шиори остида ўқувчи ёшлар ўртасида интелектуал ўйин ўтказилди. 

Шунингдек, ушбу мактабда "Она тилим-жон-у дилим" мавзусида байрам тадбири карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилди. Тадбирда Нурота туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ў.Каримов, ХТБ ётакчи мутаххасиси О.Саидқулова иштирок этишди. 
Тадбирда фаоллик кўрсатган ёшларга туман Маънавият ва маърифат бўлинмасининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
"Фахр ва ифтихоримсан - она тилим"
"Фахр ва ифтихоримсан - она тилим"

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР