Муҳтарам Президентимизнинг ПҚ-4688-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида Республикамизда ўз даврининг буюк рассоми Камолиддин Беҳзоднинг 565 йиллиги шунингдек, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз бир йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бугун ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги "Навоий вилоят иқтисослаштирилган санъат мактаб интернати”да "Камолиддин Бекзод издошлари” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Кўрик танловда туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Вафоев, туман Маънавият бўлинмаси ва бир қатор ўқитувчи ва ўқувчилар қатнашди.
Кўрик танловда енг яхши санъат асарларини яратган ёш рассомлар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Мустақиллик йилларида у кишининг номини абадийлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, Тошкент шаҳридаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтига Камолиддин Бехзод номи берилган.

Камолиддин Беҳзоднинг 565 йиллиги
Камолиддин Беҳзоднинг 565 йиллиги
Камолиддин Беҳзоднинг 565 йиллиги

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР