Навоий вилоятида ўтказилган II Навоий Халқаро бизнес форумда 42 та давлатдан ташриф буюрган чет эллик, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда хорижий давлат элчилари томонидан туманга ажратилган повилионга ташриф буюрилди. Ушбу тадбиркорларга ва элчиларга туманнинг инвестицион ва туризм салоҳияти туманга берилган имкониятлар тўғрисида яқиндан таништирилди.

Навоий шаҳрида 30 апрель - 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.

Бизнес форумда туманнинг имкониятларига қизиқган 15 дан ортиқ давлатлари билан музокаралар олиб борилди. Хусусан Россиянинг "Blockchain fund” корхонаси раҳбари Карпухов Андрей билан туманда олтин изловчилар усулида олтин қазиб олиш бўйича, Хитойнинг "Road Bridge” сорпаратцияси директор ёрдамчиси Ван Баиҳуи билан туманда олтин изловчилар усулида олтин қазиб олиш бўйича, Ҳиндистоннинг "Casa Bianca enterprises” корхонаси бошқарувчиси Арчеет Чатурведи билан Мармар харсанглари қазиб олиш ва сотиш бўйича, Ҳиндистоннинг "Edifice” корхонаси раҳбари Санжай Бхан билан Мармар харсанглари қазиб олиш ва сотиш бўйича, Ҳиндистонинг "NTРС” корхонаси бош менеджери Алок Кумар Астҳана билан мармар ҳамда гранит харсанглари қазиб олиш ва сотиш бўйича, Россиянинг "Тashoblinveststroy” CPLTD раҳбари Алимов Саид-Амир Рихсиевич билан Базалт тоши қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича худди шунингдек чет эл давлатларининг Ўзбекистондаги Алжир, Покистон, Ҳиндистон, Қувайт, Венгрия давлатлари элчилари билан туманнинг инвестиццион ва туризм салоҳияти юзасидан музокаралар олиб борилди.

Навоий шаҳрида 30 апрель - 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.
Навоий шаҳрида 30 апрель - 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.
Навоий шаҳрида 30 апрель - 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.
Навоий шаҳрида 30 апрель - 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.
Навоий шаҳрида 30 апрель - 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.
Навоий шаҳрида 30 апрель - 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.
Навоий шаҳрида 30 апрель - 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.

Бундан ташқари учта корхона билан келишувларга эришилди. Хусусан Италиянинг "Реdrini” корхонаси Ренато Замбетти билан Мармар, гранит, қурилиш махсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари сотиш, Туркиянинг "Global” LTD бош кординатори Мухаммет Серт билан саноат ва қурилиш махсулотлари ишлаб чиқариш, Туркиянинг "Atlem Translift" МЧЖ раҳбари Маткаримова Нилуфар билан Геология қидирув ишлари ҳамда бурғулаш ишларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

If you have found a mistake in the text, select it and press Ctrl + Enter to send the notification to the site administrator.