Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2022 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш  тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 38-39 моддалари ((Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон; 02.04.2021 й., 03/21/681/0264-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон), Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддаси(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2020 й., 03/20/641/1389-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) , "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддаси (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 03/20/633/1187-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) , Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3856-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси  (www.lex.uz)  2018 йил 17 июль), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz) 2017 йил 11 декабрь) асосан 2022 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25- моддаларига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н: 

1. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 38-39-моддаларига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларининг рўйхат бўйича умумий сонидан 97 кишини ташкил этади, шу жумладан:

- ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор  ёлғиз отага ёки онага, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналари учун 10,3 фоиз -10 киши;

- умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ҳамда "Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 71,1 фоиз - 69 киши;

- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 7,2 фоиз – 7 киши,

- ногиронлиги бўлган шахслар  учун 2,1 фоиз - 2 киши;

- пенсияолди ёшидаги шахслар учун учун 2,1 фоиз - 2 киши;

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 5,1 фоиз - 5 киши;

- одам савдосидан жабрланганлар учун 2,1 фоиз- 2 киши;

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария - гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2021 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2021 йилнинг 10 апрель санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилишини таъминлаш топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни 38-39-моддаларига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдоридаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги инобатга олинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жарима тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмаслиги инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг "Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 31.05.2019 йилги 3163-сонли буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, "Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган иш жойлари сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш” тўғрисидаги талаби инобатга олинсин.

6. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича тузилган ишчи комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Туман ҳокимлиги иш юритиш бўлинмаси бошлиғи (О.Махмудов) уч кун муддатда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш учун кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларига етказилишини таъминласин.

8. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (И.Амонов) ушбу қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб борилишини  таъминласин.

9. Туман "Нурнома” газетаси (Л.Бозоров) мазкур қарорни оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишини, туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (Э.Ўралов) мазкур қарор туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилишини ҳамда давлат ҳисобига олиниши учун вилоят адлия бошқармасига етказилишини таъминласин.

10. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан туман ҳокимининг 28.09.2020 йилдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2021 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Қ-442-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Назаров зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими У.Халилов

2021 йил 26 октябр 75-5-74-Q/21

илова
Bandlik-2022-yil.pdf [287.38 Kb] (юклаб олинган: 0)

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.