Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Мамлакатда статистика ахборотидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан 2019 йил 9 апрелда ПҚ-4273 сонли қарор қабул қилинди. Давлат статистика ҳисоботини ишончли равишда юритишни шакллантириш юзасидан изчиллик билан чоралар кўрилмоқда. Интернетдаги йиғма маълумотларнинг миллий саҳифаси Халқаро валюта жамғармаси маълумотларини тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизими билан уйғунлаштирилди.

Шу билан бирга, ахборотларнинг умумфойдаланиш учун очиқлик ҳолати, очиқ маълумотларнинг ошкоралик ва сифат даражаси, уларни фуқароларга ва жаҳон ҳамжамиятига етказишнинг амалдаги механизмлари қабул қилинган халқаро талабларга тўлиқ жавоб бермайди ва натижада мамлакатимизнинг статистика салоҳияти индексидаги ўрни пастлигича қолмоқда.

Мамлакатимиз нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган, давлат бошқарувининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек,2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастуридаги вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида: Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг машинада ўқиладиган форматдаги ахборотдан кўп карра, эркин ва бепул фойдаланинш имконини берувчи Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларнинг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Порталда ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Портални техник қўллаб қувватлаш ва таъминлаш ҳамда узлуксиз ишлаб туриши учунжавобгар ҳисобланади.

Порталдаги ахборотлар:

Фақат давлат органлари ва ташкилотларнинг республика даражасидаги юқори турувчи тузилмалари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан эълон қилинади.

Ўзбек рус ва инглиз тилларида, шу жумладан машинада ўқиладиган ва бошқа форматларда эълон қилинади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.