Бош комусимиз – ифтихоримиз Бош комусимиз – ифтихоримиз

Нурота шаxри 5-сон мусика ва санъат мактаби катта залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганлигининг 21 йиллиги туман аxли ва фаоллари ўртасида муносиб тарзда нишонланди. Тадбирнинг асосий максади: Бош комусимизнинг xаётимиздаги ўрнини, миллий давлатчилигимиз шаклланишининг асоси xамда унинг мазмун-моxиятини етказиш, демократик xукукий давлат куриш ва фукаролик жамиятини ривожлантиришда миллий Конституциямизнинг аxамиятини тушунтириш, йил якунлари бўйича эришилган ютуклар ва марраларни сарxисоб килиш, ёшларда Конституциямизга бўлган муносабатни янада мустаxкамлаш, конунчилик билимлари билан таништириш.
Байрамона тадбирда Халк депутатлари Нурота туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона, ташкилот, муассаса раxбарлари, мактаб етакчилари, тумандаги фахрийлар, умумтаълим мактаблари ўкитувчилари, коллеж талабалари ва ОАВ иштирок этишди.
Вилоят Кенгаши депутати К.Турсунов ўз маърузасида мамлакатимизнинг бош Комуси инсон xукуклари бўйича умумэътироф этилган тамойилларга тўла мос келиши ва бу асосий конун асосида Ўзбекистон xудудида xукукий демократик давлат барпо этиш ишлари жадал амалга оширилаётганлиги, фукароларимизнинг xукук ва эркинликлари дахлсиз xимоя килиниши юзасидан алоxида фикрлар билдирди.

Бош комусимиз – ифтихоримиз Бош комусимиз – ифтихоримиз


Шунингдек, туман микёсида жорий йилда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва турли соxа ва тизимларда эришилган ютуклар олдиндаги вазифалар xам баён этилди.
Туман бош Прокурори Конституциядаги баъзи моддалар шарxига ўтиб, аxамиятли жиxатлари билан бошка давлат конституцияларидан миллий бош комусимиз мазмун-моxияти, ихчамлиги ва халкчиллиги билан ажралиб туришини эътироф этди. Шу билан бирга хорижлик экспретлар томонидан асосий конунимизга билдирилган фикрлар, мулоxазалар ва эътирофлар xар алоxида таъкидлаб ўтилди. Конституциямизнинг ўн тўртинчи боби Оила институтига багишлангани ва 63-64-65-66-моддаларда муxим конуний асослар белгилаб кўйилгани бошка давлатлар конституцияларида такрорланмаслиги билан ажралиб туради. Мамлакатимиз тараккиётининг xукукий ва конуний асоси бўлган бош Комусимизда кайд этилган моддалар мазмун-моxиятини ёшлар онгига етказиш, конунлар устувор бўлган юртимизда тинчлик ва баркарорликни таъминлашда барчанинг фаол иштирок этиши фукаролик бурчи эканлиги таъкидланди.



Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.