Таргибот ишлари давом этмокда


"Камолот” ЁИX Нурота туман Кенгаши томонидан "Ёшлар чекишга карши!” ва "20 +” акциялари доирасида таргибот – ташвикот ишлари давом этмокда. Жорий йилнинг дастлабки ойи давомида xам туман Кенгашининг бир гуруx фаол ёшлари томонидан умумтаълим мактаблари, касб – xунар коллежлари, корхона, ташкилот ва муассасаларида xамда тамаки маxсулотлари билан савдо килувчи дўконларда турли хил семинар – тренинглар, давра суxбатлари уюштириб келинмокда.

Таргибот ишларини олиб бориш жараёнида фаол ёшлар томонидан турли интерфаол усуллардан фойдаланилди. Нурота туманида xаракатланаётган йўналишли жамоат транспорт воситалари xамда хусусий автомобилларга "Ёшлар чекишга карши!” ва "20+” акцияларига оид таргибот материаллари ва кўргазмали баннерлар жойлаштирилди.

Таргибот ишлари давом этмокда Таргибот ишлари давом этмокда


Бундан ташкари, тамаки ва алкоголь маxсулотлари билан савдо килаётган дўкон сотувчиларига xам тушунтириш ишлари олиб борилмокда.
"Мен Нурота шаxри, Сентоб КФЙ йўналиши бўйича xаракатланадиган жамоат транспортини бошкараман. Бугун "Камолот” ЁИX Нурота туман Кенгаши томонидан "Ёшлар чекишга карши!” акцияси доирасида мен ва йўловчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Мен бу тушунтириш ишлари оркали тамакининг пайдо бўлиш тарихини ва xар ўн дакикада унинг истеъмол килиниши натижасида олтмиш беш кишининг вафот этаётгани тўгрисида билиб олдим. Машинамга бу мавзуга оид плакатлар жойлаштирилди. Бу маълумотларни мен бошка йўловчиларга xам етказиб, уларни xам чекмасликка даъват килмокчиман.” дейди йўловчи ташиш жамоат транспорти xайдовчиси Й.Йўлдошев.
Акция доирасида таргибот – ташвикот ишлари давом этмокда

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.