Нурота туманида 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 33-банди ижроси маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган "Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!”, "Жаҳолатга қарши маърифат”, "Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари" мавзуларида тумандаги 18-умумтаълим мактаби ҳамда 2-сон касб-ҳунар мактабида туман ДХХ, Маънавият ва маърифат бўлинмаси, халқ таълими бўлими, Ички ишлар бўлими ва тарғиботчилар гуруҳи аъзолари томонидан  юқори синф ўқувчилари ўртасида  тарғибот тадбири ўтказилди.Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!
Ушбу тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш бош мақсадимиз эканлиги таъкидланди.
Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.