"Шахсий кутубхонам-Маънавият масканим" 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нурота туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ва туман Ахборот-кутубхона маркази ташаббуси билан карантин вақтида туман аҳолисини китобга бўлган қизиқишини ошириш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида "Шахсий кутубхонам-Маънавият масканим" мавзусида танлов эълон қилинган эди. Қарийб бир ой давом этган танлов бугун ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб ғолибликка муносиб кўрилган тумандаги Мустақиллик МФЙ Ҳайитов Турсун 11-сон ДМТТ тарбиячиси Солибоева Гулнигор, Бўдиқ МФЙ Бобоқулова Маҳлиё, 18 мактаб ўқувчиси Ғаффоров Фирдавс, 7-сон ДМТТ методисти Эргашева Азиза ҳамда  Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди архивариуси Эгамов Мухсинларга ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ва китоблари совға қилинди.
"Шахсий кутубхонам-Маънавият масканим"
"Шахсий кутубхонам-Маънавият масканим"
"Шахсий кутубхонам-Маънавият масканим"

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.