Муҳтарам Президентимиз томонидан китобхонлик тариғиботи бўйича илгари сурилган ташаббуслар самараси ўлароқ, Нурота туманида мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, кўп тармоқли туман соғлиқни сақлаш бўлими тиббиёт ходимлари томонидан  кутубхона фаолияти йўлга қўйилди.
Китоб жамғармаси 1300 дан ортиқ бадиий ва илмий оммабоп ёзма нашрларни ўз ичига олган ушбу кутубхона бевосита соғлиқни сақлаш муассасасида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари томонидан туҳфа этилган рисолалардан ташкил топган.
Шарафли ва олийжаноб касб эгалари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур кутубхона фаолиятини йўлга қўйилиши тиббиёт муассасасида даволанаётган беморларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига яқиндан ёрдам бериб, маънавий дунёқарашларини янада бойитишларига хизмат қилади.







Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.