Навоий вилояти ҳокимининг 2015 йил 2 февралдаги 6-сонли фармойишигаасосан 2015 йилнинг 

7 фев­раль куни вилоятимизнинг барча туман ва ша­ҳар­ларида"Маънавият куни" ҳашари ўтказилади.

Ҳурматли вилоятдошлар, ободликни, тоза-озо­да­лик­ни ҳар недан устун қўйган халқмиз. Ён-атрофи­мизни, гузар­лар ва қабристонларни, кўча-кўйларни тоза сақ­лаш, қаер­даки гард кўрса, дарҳол уни барта­раф этиш мил­ла­ти­миз­га хос бўлган эзгу амаллардан, фазилат­лардан бири­дир. Шу боис ҳам ушбу ҳашарда фаоллик билан қат­нашайлик. Ахир озодалик бор жойда файзу барака ҳам бўлади.    

Шунингдек, фармойишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самара­дорлигини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-451-сонли қаро­ри ижросини таъминлаш ҳамда Буюк мутафаккир Алишер Навоий тавал­луди­нинг 574 йиллигини ви­лоятда муносиб нишонлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш мақсадида ўт­казилаётган ҳашарда ходим­ларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдори­даги маб­лағ­ларни Республика Маъна­вият тарғибот маркази Навоий вилоят бўлимининг ("Асака банк" ОАТБ Навоий филиалидаги ҳисоб рақа­ми: 20212000­2034­37999001, МФО: 00206, СТИР: 200850575, ОКОНХ: 98400) ҳисоб рақамига ўтказиш тав­сия этилган бўлиб, бу борада барчани фаолликка чорлаймиз.

 

dustlikbayrogi.uz сайтидан олинган

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.