Ҳурматли табиий ва Суюлтирилган газ истеъмолчилари

Сиздан 2021 - 2022 йиллар куз- қиш иситиш мавсумини беталофат ўтказишда қўйдаги хавфсизлик  қоидаларига риоя қилишларингиз талаб этилади.

Хўжаликда газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг.

Ёниб турган газ асбобларини қаровсиз қолдирманг, уларни ёш болалар ва ногиронларга ишониб топширманг.

Газ асбобларингизни  ўзбошимчалик билан жойини ўзгартирманг.

Газ асбобларини резина шланг орқали уламанг ва қўл бола, сертификатланмаган иситиш қурилмаларидан фойдаланманг.

Иситиш асбобларингизни тутун чиқиш мўриларини туман Кўнгилли ўт ўчириш жамияти ходимлари томонидан мавсум бошланишидан олдин тозалатинг ва далолатнома олинг.

Газ плитаси турган хонага шамоллатиш туйнуги ва форточка қўйинг.

Газ баллонларни ошхона ичига қўйманг, ташқарига махсус хона ёки яшшикга қўйиб қуёшдан ҳимоя қилинг.

Бўш газ баллонни тўласига алмаштириш ишларини мутахассис ходим ёрдамида амалга оширинг.

Газ асбобларингиз устига ювилган кийим-кечакларни осиб қуритманг.

Янги ўрнатилган Электрон газ ҳисоблаш ускунаси ўчиб қолганида ёки ҳисобидан пули қолмаган вақтида 79-52-3-19-04 ёки 99-414-01-36 телефон рақамига қўнғироқ қилиб тушунча олинг.

Хонангизда газ ҳиди сезсангиз дарҳол эшик, дерезаларни очиб хонани шамоллатинг, электр асбобларини ёқманг, ёқилган бўлса ўчирманг.

Этиборсизлик газдан заҳарланиш, газ ҳаво аралашмасидан чақнашлар каби фожиаларга олиб келиши мумкин.

Ўзимизга оила аъзоларимизга, жамиятга ва мол – мулкимизга зарар етмаслиги учун нафақат мавсум давомида балки, бутун умур давомида газдан фойдаланишда хушёр эътиборли бўлишимиз лозим.

Газ билан боғлик нохуш ҳолатларга дуч келсангиз зудлик билан қуйдаги хизмат телефон рақамларига қўнғироқ қилиб ёрдам сўранг.

79-52-3-19-04 -газ хизмати ёки 99/414-01-36,

101-ёнғин ўчириш хизмати,

103-тез тиббий ёрдам хизмати

"Нуротатумангаз” газ таъминоти бўлими МАЪМУРИЯТ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.