Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари! 
Нурота тумани ҳудудида жойлашган "Ўзбекистон" 110/35/10 кВли подстанциясидаги қуввати 10000 кВА бўлган трансформатор 16000 кВАга алмаштириш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабдан 2021 йил 4 август соат 8:00 дан 6 август санасига қадар иш бажариладиган ҳудудда ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Нурота туманининг қуйидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик ўзилишлар бўлиши мумкин.
📍Нурфахр МФЙ 
📍Янгиҳаёт МФЙ 
📍Жарма МФЙ
📍Истиқлол МФЙ
📍Чуя МФЙ
📍Қадоқ МФЙ
📍А.Темур МФЙ
📍Мустақиллик МФЙ 
📍Янгитурмуш МФЙ
📍Сувлиқ МФЙ
📍Сойкечар
Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.