Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомга асосан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан танлов эълон қилинади.
 
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

👉 "Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”

👉 "Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”

👉 "Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”

👉"Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”

👉 "Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” (иккинчи ва учинчи босқичларда).

❗️Танловда қатнашмоқчи бўлганлар 27 июлга қадар халқ депутатлари Нурота туман Кенгаши котибиятига ариза беришлари лозим.

Иштирокчилар тақдим этилган аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот 

Низомнинг 6-бандига асосан ижтимоий ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, альбомлар, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар ва ҳоказолар);

ижтимоий ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, HD форматида);

оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиодаги чиқишларни асословчи ҳужжатлар.

Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этишлари мумкин. 

Мурожаат учун телефон: 
☎️ +99879-523-12-00
📱+99890-085-37-10

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР