"Nurotatumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан "Нурфахр” маҳалласидаги Д-159 мм. ли ўрта босимли газ қувурини кўчириш учун таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
 Шу мақсадда, жорий йилнинг 2, 3, 4 ва 5 март  кунлари соат 08:00 дан 18:00 гача ушбу маҳалла истеъмолчилари учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, "Karmanatumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан "Боғишамол” ва "Ёшлик” маҳаллаларида "Обод қишлоқ” дастури доирасида газ қувурларини тартибга келтириш режалаштирилган.
 Шу мақсадда, жорий йилнинг 2 март куни соат 09:00 дан 17:30 гача кўрсатилган манзиллардаги истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР