Нурота тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999-йил 22-декабрда №858-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низомнинг 4 бандига асосан, корхона ва ташкилотлар томонидан хар ойнинг 5 санасидан кечикмай хар хисобот ойининг 30-31 санасига Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига такдим этишлари шартлиги ҳақида огоҳлантиради.

 

 

Акс ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддаси билан маъмурий жазога тортилади: 
229-модда. Бўш иш ўринларини яшириш

 

Бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш,

— мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

— Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса,

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, меҳнат қонунчилиги ва соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснингг 49-моддаси билан маъмурий жавқобгарликка тортилади: 
49-модда. Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

 

— Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш,

— энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

— Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно,

— энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

— Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш,

— энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.