Ҳурматли фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда ҳисобот учун масъул ходимлар: 2020 йил учун 1 ФХ(йилда икки марта) Давлат статистика ҳисоботини такдим этувчи фермер хўжаликларининг дастлабки рўйхати шакллантирилди. Рўйхатга асосан тумандаги мавжуд жами фермер хўжаликлар 373 тани ташкил қилади.

Ушбу ҳисобот фермер хўжаликларнинг фаолияти тўғрисида бўлиб, бунда қишлоқ хўжалигининг экилган экин майдонлари ва йиғилган ялпи ҳосил, ёпиқ ерлар (иссиқхона ва парниклар), мавжуд чорва моллари ва парранда бош сонлари, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, балиқ овлаш ва ўрнини тўлдириш, молиявий иқтисодий ҳолати акс эттирилган бўлиб, ушбу ҳисобот тури декбр ойининг охиригача (шу жумладан "eStat 3.0” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон кўринишда) тақдим этилиб, ҳисоботда барча кўрсаткичлар аниқ тўлдирилган бўлиши шарт.

Юқоридагиларни инобатга олиб, туман кўрсаткичларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, ҳаққонийлиги, сифатлилигини таъминлаш мақсадида ҳамда ушбу ҳисобот тури туманнинг қишлоқ хўжалигига оид барча кўрсаткичларига бевосита таъсир кўрсатишини инобатга олиб ҳисоботларни муддатида тақдим этишингизни сўраймиз.

Туман статистика бўлими


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР