Диққат танлов!!!
Туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган чора-тадбир режа бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, "Конституция - бахтимиз қомуси” номли расм ва видео челлендж танловини эълон қилади.
Ушбу танлов орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини кенг аҳолига ва ўқувчилар онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини янада ошириш, улар ўртасида cоғлом рақобатни шакллантириш мақсад қилинган.
Танловда иштирок этиш учун @Nurotamanaviyat телеграм манзилига мавзуга доир ўзингиз чизган расм ёки тайёрлаган видеролик (видеоролик 20mb  ошмаган ҳолда конституция моддаларига шарҳ, инсон ҳуқуқлари, конституция яратилиши тарихи, ва ҳ.к) ларни жўнатишингиз лозим бўлади. 
Юборилган расм ва видиороликларингизни Нурота туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси расмий телеграм каналида ёритиб борилади.  
Танлов ғолиблари овоз олиш йўли орқали аниқланади. 
Ғолиблар  Конституциямизнинг 28 йиллиги арафасида  тақдирланади. 
Танловда иштирок этинг.
Танлов иштирокчилари ёши чегараланмаган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.