Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги ПҚ-3917-сон "Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 6-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари қўшимча манбаларидан камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

2019 йил 1 апрел ҳолатига Нурота туман маҳаллий бюджети қўшимча манбаларининг миқдори 2988.0 млн.сўмни ташкил этди. Ушбу 2988.0 млн. сўмнинг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида сизнинг иштирокингизни сўраймиз. Бунинг учун сиз www.openbudget.uz электрон сайти орқали қуйида шаҳримиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга овоз беришингиз ёки овоз бериш саҳифасининг қуйи қисмида жойлашган "таклиф бериш” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз мумкин бўлади. Энг кўп овоз берилган тадбир жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбир ҳисобланади ва туман маҳаллий бюджети қўшимча манбаларидан камида 10 фоизи ушбу тадбирни молиялаштиришга йўналтирилади. Тадбирга овоз бериш ёки таклиф бериш давомийлиги 2019 йил 15 апрелдан 2019 йил 30 апрелга қадар давом этади.

2019 йил 30 апрелдан кейин берилган овоз ва таклифлар ҳисобга олинмаслигини маълум қиламиз!

Шу муносабат билан Сиздан, тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Нурота тумани ҳ­окимлиги Молия бўлими.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.