Электрон рақамли имзо бепул берилади

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2018 йил 11 апрелда "Давлат хизматларикўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлартўғрисидаги ПҚ– 3662 – сон қарори қабул қилинди. Мамалакатимизда давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсида бошланган ишлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди.

Ҳозирги кунда марказ томонидан нафақат тадбиркорларга, аҳолига ҳам энг зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматларини "Ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш масадида Республикамизнинг ҳар бир туман, шаҳарларини қамраб олган Халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказларининг ягона тармоғи яратилди. Ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича жисмони ва юридик шахсларнинг билим даражаси ва малакаси пастлигича қолмоқда, уларга ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш ва олишни ўргатиш бўйича ташкиллаштирилган тизим мавжуд эмас.

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга жадаллик билан ўтишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017-20121 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Маъмурий ислоҳотлар концепциясини изчил амалга ошириш мақсадида

2018 йилнинг 1-июнидан Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан тажриба тариқасида 70 – 100 турдаги талаб юқори бўлган давлат хизматлари кўрсатилади. 2018 йилнинг 1-июлгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” ДУКнинг ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО калитлари сертификатлари ушбу қарорга асосан Навоий вилояти Зарафшон шаҳар фуқароларига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари маркази томонидан БЕПУЛ БЕРИЛАДИ.

 

Энди юридик университетга ҳужжат топшириш учун олийгоҳ биносига бориш шарт бўлмайди

2018-2019 ўқув йилида абитуриентлар ҳужжатлари Тошкент давлат юридик университетида қабул қилинмайди, янги ўқув йилидан бошлаб университет бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг туман ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган 201та давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Абитуриентлар 15 июнь – 15июль кунлари давомида давлат хизматлари марказларига мурожаат қилган ҳолда Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш учун ҳужжат топширишлари мумкин. Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳужжатларни қабул қилиш хизмати бепул амалга оширилади.

Абитуриент доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар ўзи хоҳлаган туман ёки шаҳарлардан бирида фаолият олиб бораётган давлат хизматлари марказларига мурожаат этган ҳолда ҳужжат топшириши мумкин.

Давлат хизматлари марказларига абитуриент томонидан қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади:

·паспорт;

·ўрта (11-синф), ўрта махсус ёки касб-ҳунар ўқув муассасасини тугатгани тўғрисидаги ҳужжат (иловаси билан);

·имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).

Ҳужжатларини топширган абитуриент 29-31 июль кунлари ўз рухсатномасини олиш учун олийгоҳ қабул комиссиясига шахсан мурожаат этиши шарт.

 

                                                                                                              Туман Давлат хизматлари маркази.


 


 


 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.