Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг қатор моддалари талабларига мувофиқ солиқ қарзларини мажбурий ундиришга қаратиш ҳозирги вақтда солиқ органлари олдига қўйилган асосий вазифалардан ҳисобланади. Шуни эътироф этган холда, Нурота туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан хўжалик юритувчи субъект ва якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинган, фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот, муассасалар ва ЯТТларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларидан бўлган 2563.7 млн сўмлик солиқ қарзларини тўлаб бериш тўғрисида огоҳлантириш талабномалари берилди.

Мазкур талабномани олган корхона, ташкилот ва ЯТТларнинг маъсул раҳбарлари томонидан солиқ қарздорлигини тўлаш учун етарли имконият қилганликлари ва солиқларни талабнома муддатларида бюджетга тўланганликлари таҳсинга сазовор бўлсада, тўловларга ўз вақтида эътибор бермайдиган, лоқайд раҳбарларнинг борлиги – ачинарли ҳолдир.

 Жумладан, "Жонибек Пристиж” МЧЖ қарзи 141 565932 сўм, раҳбари Юлдошев Исомиддин, "Нурота Бурмаштех” хусусий корхонаси 5000000 сўм, раҳбари Атоев Ҳусниддин, "Лочин қурилиш монтаж” МЧЖ 64140011 сўм, раҳбари Хуррамов Отабек, "Холназар Омад нур” МЧЖ, 3401553167 сўм, раҳбари Идиев Холназар, "Турсун Тошим Бўри Саид” МЧЖ 14853 452 сўм, раҳбари Саидов Хайрулло ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича Норматов Иноят Очилович 7461 571 сўм, ЯТТ Жиянов Ҳазрат 2041 200 сўм, ЯТТ Бўронова Хадича 1184 000 сўм, ЯТТ Михлиев Алишер Зиёд ўғли кабиларнинг 7992 735 сўмлик қарзларини мисол келтириш мумкин.

Бунинг натижасида, солиқ қарздорлигини тўламаслик оқибатида ДСИ томонидан корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзларини уларнинг мол мулклари ҳисобидан ундириб олиш учун Навоий вилоят хўжалик ва фуқаролик судларига даъво аризалар билан мурожаат қилинишига тўғри келади.

Бу ҳолат солиқ қарздорлигини ўз вақтида тўламаслик, ёки бюджет тўловларига нисбатан тўлашга эътиборсизлик оқибатида хўжалик ва фуқаролик судлари томонидан қарздор корхона ва ЯТТларнинг солиқ қарзларини мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш юзасидан суд ижро ҳужжатлари қабул қилинишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, туман ДСИ томонидан солиқ қарздорлигини ундиришда субсидиар жавобгарлик чораларини қўллаш юзасидан фуқаролик судларига даъво аризалари киритилади.

Ҳар қайси фуқаро Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига асосан қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни ўз вақтида тўлашга мажбурдир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.