Туманимизда бугунги кунда ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Оила - жамият кўзгуси" шиори остида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маърифат Кенгаши эксперти - Фалсафа фанлари доктори, профессор, "Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси, Халқаро тоифадаги Спикер, Жамила Шермуҳаммедованинг психологик очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувдан мақсад: Ҳар бир ёш оила мустаҳкамлигида миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналарни сингдириш. Уларни ватанпарварлик руҳида комиллик сари бошлаш Фарзанд тарбиясида, аввало, "Ватан” туйғуси билан камол топтириш. Хотин-қизларнинг жамиятда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишдан иборатдир.

Ушбу тадбирда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдаги муаммо ва ечимларни ўрганиш;

Ёш хотин-қизларнинг маънавий дунёқарашини шакллантириш, ахлоқ тамойилларининг долзарб масалаларини таҳлил қилиш, Оила институтини янада ривожлантириш ҳамда ёш оилаларда оилавий қадрият ва анъаналарни мустаҳкамлаш;

Ёш хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш имкониятларини тадбиқ этиш;

Ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш;

Фарзанд тарбиясида ота ва она бирдек масъул эканлигини англаш;

Жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш;

Хотин-қизларни тазъйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш каби муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, ИИБ вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Жамила Шермуҳаммедова билан учрашув
Жамила Шермуҳаммедова билан учрашув
Жамила Шермуҳаммедова билан учрашув

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.